Реклама

Prospectuz тармоғида реклама

Биз Сизга матнли, баннерли ва медиа рекламаларни таклиф қиламиз, ва потенциал реклама берувчи сифатида Сиз қуйида келтирилган реклама жойлаштиришнинг бир неча усулидан бирини танлашингиз мумкин.

Агар маҳсулот ва хизматларингизни тарғиб қилишни ёки янги маҳсулот ва хизматларингизни тақдим қилишни еки савдо белгингизни янада машҳур қилишни, бозорда улуш орттиришни истасангиз, Сизга бу борада маркетингга йўналтирилган мақсадларингизга тез ва тежамли эришишнинг энг қулай воситаси бўлган Prospectuz ёрдам беради.

Бошқа каналлардаги рекламадан фарқли ўлароқ, Prospectuz тармоғидаги маҳсулот ва хизматларингиз маркетинги брендингизга қизиққан, савдо-сотиқ қобилятининг юқори потенциалига эга Ўзбекистондаги ва чет элдаги маҳаллий ва ҳалқаро профессионал гуруҳлар орасидан бўлғуси мижозларни жалб қилишга ердам беради. Prospectuz тақдим этаётган премиум реклама орқали, Сиз ўз эълонларингизни бизнинг асосий ёки PRO фойдаланувчиларимиз учун, ҳамда бевосита сайт фойдаланувчилари учун созлашингиз ва шу билан Сиз тарғиботларингиз тезлиги ва самарадорлигини оширишингиз мумкин. Эълонларингиз Бозор, Гуруҳлар, Медиа бўлимлари, Pro Янгиликлар, Барча аъзолар саҳифалари каби оммабоп ва энг кўп ташриф буюриладиган саҳифаларда намойиш қилинади.

Daromad орқали реклама

Prospectuz тармоғидаги барча рекламалар бизнинг шахсий реклама платформамиз – Daromad орқали кузатиб ва бошқариб борилади. Daromad шунингдек маҳаллий рақамли каналлар билан фаол реклама берувчи ва ноширларни боғловчи интернет реклама ва сайтларни монетизация қилиш учун яратилган биринчи ва энг кучли ҳалқаро реклама платформаси ҳисобланади. Сиз Daromad тизимида бепул рўйҳатдан ўтишингиз ва креатив ёндашган ҳолда тарғибот яратишингиз, ўзингизга маъқул бўлган нархни белгилашингиз мумкин бўлади, биз эса бошқа қолган жараёнлар билан шуғулланамиз.

Рекламангиз самарадорлиги ва муваффақиятини таъминлаш учун биз Интерактив Реклама Бюроси (IAB) талабларига жавоб берувчи, ҳалқаро стандартлардаги баннер форматларини қабул қиламиз ва тарғиб қиламиз. Daromad тизимида рўйҳатдан ўтишингиз биланоқ, IAB талабларига жавоб берувчи реклама баннерлари ҳажмларининг рўйхатини қўлга киритасиз. Қуйида улар орасида энг машҳур бўлган баннерлар ҳажмлари келтирилган (шу билан бирга файл вазни 40 КБайтдан ошмаслиги керак):

  • 300x250 (ўртача тўртбурчак)
  • 180x150 (тўртбурчак)
  • 728x90 (кенг пештахта)
  • 160x600 (кенг устун)

Реклама баҳоси

Prospectuz реклама баннерлари учун бозордаги энг рақобатбардош нарҳларни белгилайди. Реклама қийматини аниқлашда унинг самарадорлигига асосланамиз. Сиз ҳар мингта намойиш учун (CPM), ҳар бир клик учун (CPC) ёки ҳар бир тарғибот (CPL) ёки ҳар бир ҳарид (CPS) каби бошқа бир амал учун нарҳ белгилашингиз мумкин. Барча реклама берувчиларга тенг муносабатда бўламиз ва ҳар бир кузатув усули учун доимий нарҳлар белгилаймиз:

  • • CPM (ҳар мингта намойиш нарҳи) – рекламангизни Prospectuz саҳифаларида минг марта намойиш қилиш нарҳи;
  • • CPC (ҳар бир клик нарҳи) - Prospectuz саҳифаларидаги рекламага босилган ҳар бир клик нарҳи;
  • • CPL (ҳар бир тарғибот нарҳи) - Prospectuz саҳифаларидаги реклама орқали амалга оширилган ҳар бир тарғибот нархи;
  • • CPA / X (ҳар бир амал нарҳи / X) – Prospectuz саҳифаларидаги реклама орқали бажарилган тижорат ёки бошқа бир маълуи амал нархи.

Қўшимча маълумотга эга бўлиш учун, илтимос, daromad@prospectuz.com электрон почта манзилига хат юборинг.

Prospectuz тармоғини ҳамкор сифатида реклама қилинг

Агар Сиз Prospectuz бизнес алоқалар тармоғини ўз сайтингизда реклама қилишни ва маълум бир улушга эга бўлишни истасангиз, биз бозордаги юқори қийматдаги улушни таклиф қилишга тайёрмиз. Ҳозирда биз реклама баннерларимизни жойлаштириш учун тайёр кодларни таклиф қилаётган Daromad платформамиз орқали Prospectuz Ҳамкорлик Дастурини ишга туширмоқдамиз. Унда иштиок этиш учун Сиз қилишингиз лозим бўлган нарса – бу атиги Daromad тизимида ҳамкор сифатида бепул рўйҳатдан ўтишингиз ва реклама кодини олиб, ўз сайтингизда жойлаштиришингиздир. Бу сайтингизни монетизация қилишнинг энг яхши усули – боиси биз Сизга энг рақобатбардош улушни таклиф қиляпмиз.

Prospectuz билан реклама алмашинуви

Брендингизни Prospectuz вебсайтида тарғибот қилишни хоҳлайсизми? Реклама учун жалб қила оладиган майдонли веб-ресурсингиз борми? Сизга Реклама Алмашинуви Дастурида ҳамкор сифатида иштирок этишингизни ва брендингизни бизнинг сайтда реклама қилиш эвазига бизнинг реклама баннерларимизни сайтингизда жойлаштиришни таклиф қиламиз. Рекламаларни Prospectuz билан хафта ёки бир ой давомида даврий шартлар асосида алмашинишингиз мумкин. Қўшимча маълумотга эга бўлиш учун, илтимос, daromad@prospectuz.com электрон почта манзилига хат юборинг.

Daromad ҳақида

DaromAd - бу маҳаллий рақамли каналлар билан бутун жаҳон бўйича фаолият олиб бораётган реклама берувчи ва ноширларни боғловчи, интернет реклама ва сайтларни монетизация қилиш учун яратилган биринчи ва энг кучли ҳалқаро реклама платформасидир. Биз Daromad тизимини рақамли реклама жараёнини енгиллаштириш ва баннерли рекламани муайян бир вақтга асосланган анъанавий тўлов усулидан, бошқа, янада самарали усул - амалга асосланган усулга ўтказиш мақсадида яратдик. Daromad реклама қилувчи ва сайт эгаларини тўғридан-тўғри боғлайди ва реклама жараёнини натижалар ва амалларга асосланган ҳолда енгиллаштиради. Бу онлайн маркетинг бюжетини тежаш ва назорат қилиш, шу билан бирга тарғиботларингиздан максимал даражада натижага эришиш имконини берувчи, фойдаланишда қулай, ишончли ва хавфсиз платформадир.

Шундай қилиб, DaromAd тизимидан нафақат Prospectuz тармоғида реклама қилиш мақсадида, балки интернет реклама бўйича Сизнинг шахсий фаолиятингизни ҳам маҳаллий ҳам ҳалқаро миқёсда бошқариш мақсадида фойдаланиш мумкин. Шундай экан, марҳамат – Daromad билан бирга Ўзбекистон ва чет элнинг рақамли сарҳадларида бизнесингизни юритиш ва сайтингизни монетизация қилишнинг янги имкониятларини очинг. Бепул рўйҳатдан ўтинг ёки daromad@prospectuz.com электрон манзили орқали шахсан Сиз учун тақдим этиладиган 30 дақиқали демо-турга обуна бўлинг.

Daromad